Андижон вилоятида "Товар белгилари аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4-ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти худудий бошқармаси биносида вилоятимиздаги тадбиркорлар ва хунармандлар иштирокида "Товар белгилари аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар тренинг ўтказилди.
Учрашувда интеллектуал мулк агентлиги директор ўринбосари Сагдуллаев Баходир Тахирович ҳамда товар белгилари ва товар келиб чиқиш жойи номлари бўлими бошлиғи Абдуллаев Сарвар Хамидовичлар ташриф буюришди ва йиғилганларга учрашув мавзусига оид мастер-класс тақдимотлар бўлиб ўтди.
Сўнгра агентлик раҳбариятини интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш юзасидан саййёр қабули ўтказилди.
08.11.2021
10:07