Жиззах вилояти "Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 05 ноябрь куни Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси ва Жиззах вилояти Интеллектуал мулк агентлиги билан хамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини мухофаза килиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги ПК-4965-сон карорининг 4-бандида Савдо-саноат палатаси ва Агентлик томонидан йилига камида бир марта республиканинг хар бир маъмурий бирликларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этаётган шахслар учун уз брендига эга булишнинг афзаллиги буйича Узбекистон ва халкаро микёсда тан олинган миллий брендлар эгалари булган ишбилармонларнинг иштирокида миллий анжуманлар ва мастер-класслар утказиш белгиланган.
Семинар-тренингни Савдо-саноат палатаси Жиззах аилоят худудий бошқармаси раҳбари А.Рахмонкулов очиб берди. Шундан сўнг Жиззах вилоят Интеллектуал мулк агантлиги бош мутахассиси Эркинов Миразим томонидан Интеллектуал мулк агентлигининг мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтди. Бундан ташқари тақдимот орқали, товар белгиси ҳақида мукаммал маълумотлар бериб ўтди.
Шундан сўнг, Ўзбекистонда миқёсда тан олинган миллий брендлар эгалари томонидан тадбиркорлик фаолиятини янги ташкил этаётган фуқаролар ва тадбиркорлар учун ўз брендига эга бўлишнинг афзалликлари борасида тушунчалар берилши билан бирга ҳозирги кунга қадар ўтказган қийинчиликлари ва ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан энди иш бошлаган ёш тадбиркорлардан 25 нафар иштирок этди. Семинар давомида AKFA Imzo ва The BEST инновацион таълим маркази рахбарлари иштирок этишди.
08.11.2021
10:23