Фуқаролик хуқуқини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари
Ўзбекистан Республикаси Президент Девонининг кўрсатмасига кўра тайёрланган Германия халқаро-хуқуқий ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) дастури доирасида Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази томонидан жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси қабул қилинганлигининг 20-йиллиги муносабати билан “Фуқаролик хуқуқини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.
Анжуман Тошкент давлат юридик университети, ГИЦ жамияти ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан бевосита хамкорликда ўтказилмокда.
Анжуманда суд, прокуратура, адлия ва бошқа органлар раҳбарлари ва масъул ходимлари, Адвокатлар палатаси аъзолари, республика миқёсида профессор-олимлар ва етакчи хуқуқшунослар, хорижий экспертлар ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишлари белгиланган.
Шунингдек, мазкур анжуманда Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди раиси Отахонов Фозилжон маъруза билан иштирок этиши кўзда тутилмоқда.
ЎзССП Матбуот хизмати
13.09.2016
11:37