“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик асослари ўқув курслари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Чирчиқ шаҳрида доимий иш билан таъминланмаган, тадбиркорлик фаолиятиига қизиқиш билдирган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик асослари ўқув курсининг 11-босқичига старт берилди.
Мазкур гуруҳда таълим олаётган ёшларга мутассадди ташкилот малакали ходимлари томонидан 48 соатга мўлжалланган ўқув-режага асосан дарслар ўтилмоқда.
Ёшларга навбатдаги дарсни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги бош мутахассиси Дустияров Фозилбек, етакчи мутахассиси Қурбонов Жавохир, Чирчиқ шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Исломов Исканадаржон, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раҳбари Р.Нажимовлар ўтишди.
Дарс давомида ёшларга товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида тушунчалар берилди.Дарс жуда қизғин бахс ва мунозаларга бой тарзда ўтказилди, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
08.11.2021
11:41