Ўсмилик етиштириш кластери плантациялари ўрганилмоқда
Республика Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими мутахассислари Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Herbo pharm” МЧЖ доривор ўсмилик етиштириш кластери плантациялари билан танишди.
Корхона раҳбари Искандаров Ботир Сабирович билан корхона фаолияти ҳамда келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.
Бугунги кунда корхона таркибида 8 гектар ер майдони мавжуд бўлиб ушбу ҳудудга 20 турдан ортиқ доривор ўсимликлари етиштирилмоқда.
Ҳозирги кунда ташкилот томонидан доривор ўсимликларга асосланган 42 турдаги дори воситалари ва биологик актив воситалар ишлаб чиқарилмоқда.
Учрашув якунида дориворчилик соҳасига қизиқувчилар ҳамда бу соҳага илк қадамларини қўяётган тадбиркорларга ҳамкорликда яқиндан ёрдам беришга келишиб олинди.
08.11.2021
16:56