Венгрия компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.
2021 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида республикамизга ташриф буюрган Венгриянинг “Urban Confectionery Ltd.” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида “Urban Confectionery Ltd.” компанияси раҳбари П.Нойман билан Ўзбекистондан Венгрияга озиқ-овқат, саноат ва қандолат маҳсулотлари экспортини кенг йўлга қўйишда Венгрия компаниясининг иштироки билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Венгрия компанияси раҳбари ҳамкорлик учун Савдо-саноат палатасига ўз миннатдорчилигини билдириб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп озиқ-овқат, саноат ва қандолат ва бошқа маҳсулотларига Венгрияда талаб юқори эканлигини таъкидлаб ўтди.
Венгрия томони Ўзбекистондан нафақат озиқ-овқат, саноат ва қандолат маҳсулотларига балки яқин келажакда электротехника, қурилиш материаллари ва қадоқлаш учун фойдаланиладиган тайёр маҳсулотларни Венгрия орқали Европа Иттифоқи давлатларига экспорт қилиш имкониятлари мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якуни бўйича томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар ва шунингдек, Венгрияда миллий маҳсулотларни Европа бозорларида кенг тарғиб этиш мақсадида очилиши кўзда тутилган Ўзбекистон Савдо уйи фаолиятини йўлга қўйиш борасида биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.
09.11.2021
16:06