• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 707 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2022 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (ID-51592) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 2-банди 3-кичик бандига кўра:

    "...

    шаклланган деҳқончилик кўникмалари, тупроқ-иқлим шароити, сув таъминотидан келиб чиқиб, республиканинг барча туманларининг ҳудудларини муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш ишлари давом эттирилади. Бунда:

    мева-сабзавот маҳсулотларини кўпайтириш, сифатини янгилаш, рақобатбардош маҳсулот етиштиришни ошириш мақсадида 35 та туман боғдорчилик, 48 та туман узумчиликка, 49 та туман сабзавотчиликка, 43 та туман полизчиликка ихтисослаштирилади;

    ихтисослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда асосий эътибор маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги, экспортбоплигига қаратилади”.

    Айтиш лозимки, бундай тадбирларнинг белгиланиши қишлоқ хўжалигида давлат аралашувини сақлаб қолишни назарда тутади.

    Ваҳолангки, лойиҳа 1-иловаси 27-бандида қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ бархам бериш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

    Ҳозирги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг давоми ўлароқ қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам маҳсулотларни етиштиришни тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолдириш мақсадга мувофиқдир.

    Шу боис, лойиҳа ва унинг 1-иловасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ихтисослаштиришни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    2. Лойиҳа 2-банди 4-кичик бандига кўра:

    "...

    экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида янги ўзлаштириладиган 103,8 минг гектар ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхоналарига (кластерлар, фермер ва бошқа корхоналар) очиқ танлов асосида ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.

    ...".

    Бунда, ер майдонлари очиқ танлов асосида ажратилиши келтирилган.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони 2-бандига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

    Мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, лойиҳада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни очиқ электрон танлов асосида ажратилишини белгилаш лозим.

    3. Лойиҳа 1-иловаси 22-бандига кўра, ҳудудларда “Кластер-Оилавий шериклик” тамойили асосида кластерларнинг ўзига тегишли ер майдонларини 5 гектардан оилаларга (“темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”га киритилган) иккиламчи ижарага бериш тизимини жорий этиш, унинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда агрокластерларга тегишли 357 минг гектар ер майдонларини 5 гектардан 71 мингта оилага, 700 минг гектар ер майдонини 140 мингта оилаларга ажратиш белгиланган.

    Бунда, кластерларнинг ўзига тегишли бўлган ер майдонларини оилаларга ажратиб берилиши ўзида давлат аралашувини назарда тутади.

    Ваҳолангки, Ер кодекси 39-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг ҳуқуқлари ҳисобланади.

    Шунингдек, Кодекснинг 242-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси тарафлар, яъни ижарага берувчи ва олувчи ўртасида тузилади, иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади.

    Кўриниб турганидек, лойиҳа 1-иловаси 22-бандида келтирилган тартиб ва уни амалга ошириш механизми амалдаги қонунчилик талабларига мутлақо зиддир.

    Шу боис, мазкур бандни чиқариб ташлаш лозим.

    4. Лойиҳа 1-иловаси 25-бандига кўра, Республикада қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарини ихтиёрий бирлаштириш орқали Қишлоқ хўжалиги кооперативларини кенг жорий қилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш белгиланган.

    Кўринадики, бунда ҳам фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига давлат аралашуви назарда тутилмоқда ва бу бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда.

    Ваҳолангки, амалда “Кооперация тўғрисида”ги Қонун мавжуд бўлиб, унга кўра, юридик ва жисмоний шахслар кооперативга ихтиёрий равишда кириши ва ундан эркин чиқиши мумкин.

    Амалиётда ушбу муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжудлиги ҳамда кооперативларга бирлашиш ихтиёрий амалга оширилиши боис, лойиҳа 1-иловасидан 25-бандни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    5. Лойиҳа 1-иловаси 27-бандига кўра, қишлоқ хўжалигида давлат аралашувига тўлиқ бархам бериш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

    Бироқ, шуни инобатга олиш лозимки, бундай масалаларни ҳал этиш учун яна бир қўшимча норматив ҳужжат ишлаб чиқиш зарурати йўқ.

    Қишлоқ хўжалигида давлат аралашувини чеклашни назарда тутувчи нормаларни лойиҳага киритиш, шунингдек лойиҳадаги давлат аралашувини белгиловчи нормаларни чиқариб ташлаш етарли ҳисобланади.

    6. Лойиҳа 1-иловаси 33-34-бандларига кўра, қуйидаги тадбирлар белгиланмоқда:

    Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини доимий мониторинг қилиш.

    Қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини ташкил этиш.

    Қайд этиш лозимки, бугунги кунда бу каби мониторингларни амалга ошириш амалдаги қонунчиликда белгиланган.

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси 1-бандида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланиш назарда тутилган.

    Айнан бир масалани турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қайта такрорлаш зарурати йўқлиги ва бу юридик жиҳатдан нотўғрилиги боис, лойиҳа 1-иловаси 33-34-бандларини чиқариб ташлаш зарур.

    ССП Матбуот хизмати

    10.11.2021

    17:49

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06