Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларининг ишбилармонлари ўртасида бизнес форум ташкил этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон -Тожикистон муносабатлари жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларини яхшилаш, ҳар томонлама манфаатли бизнес муҳитини шакллантириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида бизнес-форумлар ва B2B учрашувлар ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган Ўзметкомбинат АЖга қарашли маданият саройида “Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир” шиори остида бизнес форум ўтказилди.
Мазкур бизнес-форумда Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти, Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари, Тошкент вилоятининг Пскент, Юқоричирчиқ, Чиноз, Бўка туманлари, Ангрен шаҳар, Бекобод шаҳар ва туманларида фаолият юритувчи фаол тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. Бизнес форум доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда тантанали концерт дастури ташкил этилди.
11.11.2021
16:02