Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда.
Савдо-саноат палатаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда.
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналарда диёримизни бундан-да обод қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар рўёбга чиқарилмоқда.
Ушбу эзгу ишда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ҳудудий бошқармалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак,
«Долзарб 40 кунлик» доирасида Савдо-саноат палатаси тизимида фаолият юритувчи ҳар бир ходим ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига баҳамжиҳат, жамоавий бирликда, кўтаринки кайфиятда ёндашмоқда.
11.11.2021
16:18