Прокурор ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.
Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Оққўрғон туманида жойлашган 25-Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тошкент вилояти прокурори С.Самадов, Оққўрғон туман ҳокими Ф.Омонов, туман прокури Д.Файзиев, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази унитар корхонаси директори Н.Саидов, сектор раҳбарлари ҳамда вилоят, туман корхона ва ташкилот раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда 50 га яқин тадбиркорларнинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. 10 дан ортиқ тадбиркорларнинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилиниб, ўрганиш ва қўшимча вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
11.11.2021
16:30