Мансабдор шахсларни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестация комиссиясида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон қарори билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестацияда комиссия аъзолари таркибига Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилиши шартлиги белгиланган.
Ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказилган аттестацияда Савдо саноат палатасининг бош юрисконсульти К.А.Абдирахимов комиссия аъзоси сифатида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 30 нафар ходимлари суҳбатдан ўтказилди. Шулардан 24 нафарига текширув ўтказишга рухсат берувчи махсус гувоҳнома берилди, қолган 6 нафарига махсус гувоҳнома бериш рад этилди.
Эслатма: Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда тадбиркор манфаатида қатнашиш ва жараённи мониторинг қилиб бориш мақсадида Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари вакилларини таклиф этиши мумкин.
11.11.2021
17:03