“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунни мазмун ва моҳияти
Қонуннинг мақсади – қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонун 6-боб ва 44-моддадан иборат.
Мазкур Қонунда қуйидаги тушунчалар қўлланилган.
бўш турган ер участкаси – бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки таъқиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси;
давлат кўчмас мулк объектлари – давлат мулки бўлган мулкий мажмуалар (корхоналар), бинолар ва иншоотлар, қурилиш тугалланмаган объектлар;
ер участкасини хусусийлаштириш – давлат мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ва (ёки) юридик шахсларининг мулкига ўтказиш;
электрон онлайн-аукцион – аукцион шаклидаги электрон савдоларни ўтказиш усули бўлиб, бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ихтисослаштирилган электрон савдо майдончасида аукциондан потенциал харидорларнинг тенг равишда фойдаланиши асосида реализация қилинади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси – қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси.
Қуйидагилар хусусийлаштириш объектлари бўлиши мумкин:
юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер;
хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер;
бўш турган ер.
Хусусийлаштириш субъектлари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳисобланади.
Ерларни хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
хусусийлаштириш субъектлари томонидан ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш;
ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.
Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади.
Ариза ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади.
Ариза кўриб чиқилиб, хабарнома ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.
Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган таъқиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
аҳоли пунктларинниг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш қарор мавжудлиги;
хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан таъқиқнинг мавжудлиги;
аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.
Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.
Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилингандан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.
Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда;
ер мусодара қилинганда;
ер реквизиция қилинганда.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
18.11.2021
09:37