"Товар белгилари аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди
Ҳабарингиз бор, Савдо-саноат палатаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сон қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республиканинг ҳар бир маъмурий бирликларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этаётган шахслар учун ўз брендига эга бўлишнинг афзаллиги бўйича Ўзбекистон ва халқаро миқёсда тан олинган миллий брендлар эгалари бўлган ишбилармонлар иштирокида мастер-класслар ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 18-ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Shodlik palace” меҳмонхонасининг музокаралар залида Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида навбатдаги “Товар белгилари(Бренд)нинг аҳамияти ва уларнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида мастер-класс бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Брендларнинг муваффақиятга эришиш йўллари: маҳаллий тадбиркорлар учун мастер-класс тақдимотлари намойиш этилди. Бунда Alphasoft компанияси раҳбари А.Суратов “E-PEN” электрон тизими ва унинг афзалликлари тўғрисида тушунчалар берди.
Шундан сўнг, “VICCO”, “TOY BOLA” ҳамда “EAST-WEST INVEST” компанияларининг брендларининг яратилиши ва брендларнинг ташқи бозорларга чиқишдаги ўрни тўғрисидаги тақдимотлари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари эътиборига намойиш қилинди.
Шунингдек, Агентлик томонидан бир гуруҳ тадбиркорлик субъектларига товар белгиси давлат рўйхатидан ўтганлиги тасдиқловчи гувохномалар топширилди. Тадбир жуда қизғин бахс мунозараларга бой тарзда ўтди.
19.11.2021
09:41