Тадбиркорлар муаммолари ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 18-ноябр куни Тошкент шаҳар Прокуратураси, Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва мутасадди ташкилотлар хамкорликда Тошкент шаҳридаги муаммоли тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқат Тошкент шаҳар Прокуратура биносида бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Учрашувда аксарият тадбиркорлик субъектлари масалаларини ўрганиб чиқилди ва уларга қисқа муддатларда ижобий йечим топилиши таъкидланди. Учрашув сўнгида қатнашчиларга ҳуқуқ доирасидаги фойдали маслаҳатлар берилди.
Эслатиб ўтамиз бу каби учрашувлар мунтазам равишда Республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этиб келинмоқда.
19.11.2021
09:51