Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари халқаро экспертлар гуруҳи БМТнинг ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 17-ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов халқаро экспертлар гуруҳи БМТнинг фуқаролик жамияти бўлими ходими Виктория Нестеровайте, коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқаролик жамияти бўлими эксперти Юлия Кoйтген, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий координатори Владимир Козин ва ЕИТБ лойиҳа координатори Арслан Пенджиевлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, Ўзбекистоннинг ваколатли органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) кўмагида коррупцияга қарши курашиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш, тадбиркорлик субъектлари вакилларининг ҳуқуқий онги ва коррупцияга қарши саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар маҳокама қилинди.
Шу ўринда, И.Жасимов Савдо-саноат палатаси мазкур йўналишда фаолият олиб бораётганлиги, хусусан коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг “Йўл хариталари”ни амалга оширишда Палата муайян тадбирларида иштирок этаётганлиги, вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида учрайдиган коррупция нормаларини аниқлаб, тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисида жамоатчилик экспертиза хулосаларини бериб келаётганлиги, жамоатчилик назоратининг 6 та йўналиш соҳасида натижаларга эришилганлиги, мунтазам тадбиркорлар дуч келадиган коррупция холатини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиб, жамоатчилик эътиборига кенг ҳавола этилаётганлиги, ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида йўналишлар бўйича ўз таклифларини билдирди.
Учрашув якунида экспертлар Палата билан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенция талабларидан келиб чиқиб, “Бизнес этика” кодексини янгилаш ва нормаларни қўшиш, коррупцияга қарши курашишда мамлакатимиз нуфузини мустаҳкамлаш бўйича биргаликда тадбирларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорларни ҳалоллик руҳида тарбиялаш йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.
19.11.2021
10:17