Қашқадарё вилоятида "Товар белгилари аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди
Ҳабарингиз бор, Савдо-саноат палатаси ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4965-сон қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Республиканинг ҳар бир маъмурий бирликларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этаётган шахслар учун ўз брендига эга бўлишнинг афзаллиги бўйича Ўзбекистон ва халқаро миқёсда тан олинган миллий брендлар эгалари бўлган ишбилармонлар иштирокида мастер-класслар ташкил этилмоқда.
2021 йилнинг 16 ноябрь кунида Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамкорлигида жамиятда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуққа нисбатан ҳурмат билан қараш маданиятини шакллантиришга қаратилган ҳамда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда интелектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва муҳофаза қилиш, хусусан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг (бренд) давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиблари, унинг аҳамияти ва афзалликлари, уларни муҳофаза қилиш, қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорлик субъектларига яратиб берилган имтиёзлар ҳамда бошқа ҳолатлар юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, яқинда ўз товар ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйҳатдан ўтказган тадбиркорларга уларнинг гувоҳномалари топширилди.
Тадбир якунида давлат органлари вакиллари ва тадбиркорлар томонидан интелектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва муҳофаза қилишда амалиётда учраётган ҳолатлар юзасидан фикрлар билдирилди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
19.11.2021
10:35