СЕРТИФИКАТЛАШ ЛОЗИМ БЎЛГАН МАҲСУЛОТЛАР РЎЙХАТИ ҚИСҚАРТИРИЛДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2021 йилдаги 683-сон қарори қабул қилинди, у билан Президентнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон Фармони, шунингдек Президентнинг “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 9 июндаги ПФ-6244-сон Фармонига мувофиқ айрим НҲҲларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорида 3-илованинг номига ўзгартириш киритилмоқда - “Санитария-эпидемиологик хулоса мажбурий тартибда олиниши лозим бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати”.
Мазкур рўйхат энди фақат 22 та банддан иборат озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига олади.
4-илова “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар” маҳсулотларнинг 82 та туридан иборат рўйхатни (илгари маҳсулотларнинг 102 та тури) ўз ичига олади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурийлиги қуйидаги маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун ариза олинган пайтда Ўзбекистон Республикасида ушбу маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун фаолият юритаётган аккредитация қилинган сертификатлаш органи бўлмаган тақдирда;
- ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда - хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун мўлжалланмаган импорт қилинадиган маҳсулотлар;
- божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кириладиган маҳсулотлар. Бунда, давлат божхона органларига (шу жумладан, учинчи шахслар томонидан) тадбиркорлик субъекти томонидан товарлар ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарурлиги тўғрисида кафолат хати тақдим этилиши шарти билан мувофиқликни тасдиқлаш талаб этилмайди;
- илгари фойдаланишда (истеъмолда) бўлган маҳсулотлар, ов ва спорт қуролидан ташқари;
- кўргазмалар, ярмаркалар учун намуналар, экспонатлар ва реклама материаллари сифатида импорт қилинган маҳсулотлар;
- мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида синов ва тақдимот учун, шунингдек, лабораториялараро солиштирув синовларини ўтказиш учун намуна сифатида олиб кириладиган маҳсулотлар ва бошқалар.
Манбаа: norma.uz
22.11.2021
10:30