Эронлик тадбирколар делегацияси Самарқанд вилятида
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Эрон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Саид Ал Зокирин бошчилигидаги 20 нафар тадбиркорлик субъектларидан иборат делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятни янада ривожлантириш.
Эрондан ташриф буюрган тадбиркорлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида маҳаллий тадбиркорлар билан учрашишди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир давомида Эрон ҳамда Самарқанд вилоятидаги маҳаллий тадбиркорлар ўртасида В2В учрашувлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ишбилармонлар доиралари вакиллари Эронлик тадбиркорларини мамлакатимиз билан ҳар икки томон учун ҳам шубҳасиз фойдали бўладиган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш, лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга чақирди.
Учрашув якунида Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
22.11.2021
11:47