Тадбиркорлар муаммолари ечимини топмоқда.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Пискент туманида туман прокурори, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Пискент туман бўлинмаси ходимларининг маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда маҳаллий тадбиркорлик субъектларнинг кредит, ер, экспорт каби турли хил масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Хусусан, туманда фаолият юритувчи "Турон Бизнес Лимитeд" МЧЖ раҳбари Н. Бобоева кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан Микрокредитбанк туман филиали раҳбарига ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўриш юзасидан топшириқ берилди.
"Акахон Бренд" МЧЖ кўчма конструктор қуриш учун ер сўраб мурожаат қилди, туман кадастр бўлими раҳбари Э. Абдураимовга мурожаатни ўрганиб, ижобий хал этиш юзасидан топшириқ берилди ҳамда натижаси бўйича туман пракурорига ҳисобот бериш вазифаси юклатилди.
Айрим мурожаатларни ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий маслаҳат, тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва муддат белгиланди.
Бу каби ўрганишлар Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтмоқда.
23.11.2021
09:25