• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 732 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мунтазам йўловчи ташиш йўналишлари бўйича автобуслар ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида”ги Қарори (ID-51350) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳа 3-банди учинчи хатбошисига кўра:

    “Шундай тартиб ўрнатилсинки унга мувофиқ:

    ...

    Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувларини назорат қилиш ваколатига эга ходимларига шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташувчи автотранспорт воситаларини тўхтатиш ҳуқуқи берилади”.

    Таъкидлаш лозимки, ушбу билан Транспорт вазирлигига яна бир назорат функциясини бериш таклиф этилмоқда, яъни йўловчи ва юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари автотранспорт воситаларини тўхтатиш ҳуқуқи берилмоқда.

    Бироқ, мазкур таклиф лойиҳа муаллифи томонидан асослантирилмаган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармони 12-бандига кўра:

    “Адлия вазирлиги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

    Тадбиркорлик кодекси лойиҳасида давлат назорати функциялари мазкур кодекс билан тасдиқланишини назарда тутсин;

    ....".

    Хусусан, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида бўлган Тадбиркорлик кодекси лойиҳасида давлат назорати функциялари назарда тутилмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, юқорида таклиф этилаётган тартибни Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва келишиш жараёнида бўлган Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси доирасида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

    2. Лойиҳа 1-иловаси 6-бандига кўра, “Ҳайдовчи «С», «D», «CE», «DE» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт”.

    Шунингдек, лойиҳа 1-иловаси 7-бандига кўра:

    “Юк ташиш билан шуғулланадиган ҳайдовчининг минимал ёши:

    рухсат этилган максимал оғирлиги 7,5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситаларини (тиркама ва ярим тиркамалар билан бирга) бошқариш учун — 18 ёш;

    бошқа автотранспорт воситаларини бошқариш учун — 21 ёш”.

    Бунда, Низомда хайдовчиларга нисбатан бир қатор янги талаблар киритилмоқда.

    Яъни, хайдовчи ушбу талабларга жавоб бермаса, ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

    Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги масалалар мазкур лойиҳа предмети ҳисобланмайди.

    Шу боис, 1-иловаси лойиҳа 6 ва 7-бандларини чиқариб ташлаш лозим.

    3. Лойиҳа 2-иловаси 2-бандига кўра, “Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги – Европа битими бўйича ваколатли идора (кейинги ўринларда – ваколатли идора)  томонидан, у билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилувчи сервис марказлари (устахоналар)ни реестрга киритишда, ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилишда ҳамда юридик шахслар ва якка тадбиркорлар томонидан автотранспорт воситалари назорат қурилмалари (тахографлар)ни ўрнатиш, текшириш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича  фаолиятни амалга оширувчи субъектлар сифатида ваколатли идора реестрига киритишда қўлланилади”.

    Шунингдек, лойиҳа 2-иловаси 3-бобида сервис марказининг реестрга киритилиши учун ариза бериш тартиби белгиланмоқда, ҳамда лойиҳа 2-иловаси 27-бандига кўра, “Сервис маркази (устахона) ваколатли идора реестрида рўйхатга олинган санадан бошлаб  3 йил давомида фаолият олиб бориши мумкин”. 

    Таъкидлаш лозимки, ушбу билан мазмунан янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомилини жорий этиш таклиф этилмоқда.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони 5-бандига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ва ваколатли органни хабардор қилиш талаб этиладиган фаолият турлари рўйхатлари қонун билан тасдиқланади.

    Шунингдек, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун 2-иловаси билан рухсат бериш тартиб-таомиллари рўйҳати тасдиқланган бўлиб, унда юқоридаги тартиб назарда тутилмаган.

    Бунда, Ҳукумат қарори билан янги турдаги рухсат бериш тартиб-таомилининг жорий этилиши юқорида келтирилган Қонун ва Фармон талабларига зид келади.

    Шу боис, лойиҳа 2-иловаси 27-бандини чиқариб ташлаш ҳамда 2-иловада фақат сервис марказлари реестрини юритиш тартиби, шакли ва унга доир талабларни назарда тутиш лозим.

    4. Лойиҳа 2-иловаси 34-бандига кўра: “Режали текширув сервис маркази (устахона) жойлашган жойга борилмасдан, ҳужжатларни текшириш кўринишида амалга оширилади. Текширув учун тақдим этилган ҳужжатлар рухсат олинган вақтдаги ёки олдинги текширувда тақдим этилган маълумотларга нисбатан юз берган барча ўзгаришларни ўз ичига олиши шарт”.

    Шунингдек, лойиҳа 2-иловаси 35-бандига кўра: “Режадан ташқари текширув ҳажми ва шакли ваколатли идора томонидан уни ўтказиш сабаблари асосида аниқланади”.

    Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони 3-банди билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги режадан ташқари текширишлар ҳамда 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони 4-банди билан режали текширишлар бекор қилинган.

    Шу сабабли, лойиҳа 2-иловаси 34 ва 35-бандларини чиқариб ташлаш ҳамда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши “хавфни таҳлил қилиш” тизимини жорий этган ҳолда назорат қилинишини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

    24.11.2021

    09:22

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06