Фарғона вилоятида “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди
Бугун 2021 йил 23 ноябрь куни Фарғона вилоятининг "Тадбиркорлар уйи"да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар ва мастер-класс бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Интеллектуал мулк агентлиги, Фарғона вилояти инллектуал мулк ҳимоя маркази вакиллари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳунармандлар иштирок этди.
Семинар давомида товар ва хизматларни маҳаллий бренд даражасида халқаро бренд даражасига етказиш Ўзбекистон номини бутун дунёга машҳур қилишга олиб келиши айтиб ўтилиб, тадбиркорларга ўз товар белгиларига эга бўлиш афзаликлари ҳамда уни рўйхатдан ўтказиш тартиблари тўғрисида мастер-класс кўрсатилди. Жамиятда интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш ва ҳурмат ҳиссини шакллантириш мақсадида интелектуал мулк ҳимояси бўйича қабул қилинаётган қонунлар ҳамда норматив хужжатлар билан таништирилди.
24.11.2021
09:41