Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низоларни муқобил ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳусусан, жорий йилнинг ҳисобот даврида Савдо-саноат палатаси томонидан 2 000 дан ортиқ ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар ўзаро келишув йўли орқали ҳал бўлишга эришилган.
Масалан, Палатага “CRYOGEN ASIA” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
“CRYOGEN ASIA” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда жамият ва республикада фаолият юритувчи бошқа бир тадбиркорлик субъекти ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра Палата аъзоси томонидан жами 411 658 490 сўм миқдорида маҳсулот етказиб берилганлиги бироқ, жавобгар шартнома шартларига риоя этмасдан етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни лозим даражада амалга оширмаганлиги маълум бўлди.
Палата Раисининг буйруғи билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига кўра, мазкур масала Палата томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, тарафлар ўртасида вужудга келган низони ўзаро келишув йўли орқали ҳал этиш мақсадида, тарафлар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди ва натижада тадбиркорлик субъеклари ўртасидаги низо ўзаро келишув йўли орқали ҳал этишга эришилди.
26.11.2021
17:16