Сирдарё вилоятида “Тадбиркорлик – иқтисодимиз таянчи” мавзусида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
2021 йил 23 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сирдарё тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Салиев ва Сирдарё тумани Савдо-саноат палатаси бошлиғи Э.Сувонов ҳамда Сирдарё туманида жойлашган “Pharm Plast Holding” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда, “Божхона органларида экспорт товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ТИФ қатнашчиларига яратилган қулайликлар тўғрисида” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 720-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар мавзусида тушунчалар бериб ўтилди.
Қолаверса, бугунги кунда Ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида урғу берилди. Учрашувда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан ТИФ қатнашчиларига яратилаётган қулайликлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлардан ўз фаолиятларида қандай фойдалана олишлари ва бунинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашув сўнгида “Pharm Plast Holding” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, келгусидаги режалари юзасидан божхона ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.
29.11.2021
09:43