Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25-ноябрь куни Россия федерациясининг Саратов вилояти Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари У.Абдуллаев, Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиғи Ў.Джалилов, Саратов вилояти экспортни қўллаб қувватлаш маркази рахбари С.Миронов хамда вилоят Савдо-саноат палатаси раиси А.Антонов иштирок этди.
Бизнес учрашув давомида B2B форматидаги учрашувлар ташкил этилди. Бунда Ўзбекистондан "STAMARY LIFE" MЧЖ, "VDT-SYSTEMS" MЧЖ, "SHTAR SYSTEM" MЧЖ, “MAORIF PLUS” МЧЖ, “POLIAVTOMATIKA” МЧЖ, “TEXGEOSERVISE” ҚК МЧЖ ва бошқа корхона рахбарлари, Россиянинг (ГЕОФИЗМАШ, РУБЕЖ, РУБИКОН) корхоналари билан шартнома тузишди.
Бундан ташқари Саратов вилояти корхоналари ўз таклифлари билан хам мурожаат этишди. Мисол учун “ВОДОПРОМ” корхонаси ичимлик сувини тозалаш ускуналарини Ўзбекистон бозорига таклиф этиш, хатто Ўзбекистонда завод қуришга хам тайёрлигини таъкидлади.
Тадбир сўнгида ташриф буюрувчилар Саратов вилояти ҳунармандлари томонидан яратилган санъат асарлари билан танишди. Учрашув барча йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.
30.11.2021
10:12