ТАДБИРКОР АЁЛЛАР УЧУН СЕМИНАР
Хоразм вилояти Гурлан туманида тадбиркорлик соҳасида хотин-қизлар имкониятларини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси, Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ва Гурлан туман ҳокимлиги билан ҳамкорлигида тадбиркор аёллар учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Хоразм вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Курбанбаева, АТ “Халқ банки” Хоразм вилоят филиали бошқарувчисининг аёллар ва оилавий тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ф.Ишчанова, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари З.Палванова ва вилоятимизда фаолият олиб бораётган тадбиркор ва ишбилармон аёллари иштирок этдилар.
Шунингдек, тумандаги турли соҳаларда фаолият олиб бораётган тадбиркор аёлларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.
09.12.2021
09:50