Фарғона вилоятида “Ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги кўникмалар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Фарғона вилоятида, Фарғона вилояти Прократураси ва Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти худудий бошқармаси ҳамкорлигида “Ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги кўникмалар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ўқув семинар давомида ёшларга тадбиркорлик фаолияти тўғрисида тушунчалар батафсил бериб ўтилди. Ундан ташқари тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ишлар, юридик шахсларнинг ташкил этишдан асосий мақсади, корхонадан фойдани ажратиш, қолаверса ўзаро тақсимлаш, даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият билан шуғулланиш бўйича кўникмалар берилди.
Тадбир давомида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
09.12.2021
11:16