Ҳудудлараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 9-декабрь куни "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасида Россия Федерациясининг Томск вилояти Савдо-саноат палатасининг делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиғи Ў.Джалилов, Россиянинг Томск вилояти Савдо-саноат палатаси Президенти М.Костарев, АЖ РЭМ раҳбари П.Буханов иштирок этди.
Тадбир давомида томонлар ишбилармонлар вакиллари иштирокида B2B форматидаги учрашув ташкил этилди. Бунда Томск вилоятининг Ватерком, Светмед, Инком, Софт-Кристалл компаниялари ва маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилди.
Тадбир якунида меҳмонларга Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонида эсдалик совғалари топширилди хамда келгусида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.
13.12.2021
09:13