Бўлажак тадбиркор ёшларга сертификатлар топширилди
Куни кеча Тошкент туманида “Ёшлар дафтари” га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятига ўқитиш курсларининг 10-гуруҳини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон либерал демократик партияси туман бўлими раҳбари Н.Махкамов ҳамда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Тошкент туман бўлинмаси бош мутахассиси Х.Хасановлар иштирок этишди ва улар томонидан ёшларга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун сертификатлар топширилди.
Эслатма: “Ёшлар: 1+1” дастури асосида ташкил этилган махсус ўқув курсларида ўқиб сертификат олган ёшлар тижорат банкларидан 6 ойлик имтиёзли давр билан 14 % лик кредит олиш имкониятини қўлга киритадилар.
13.12.2021
09:20