"Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси" мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 15-декабр куни Тошкент давлат аграр университетида дориворчилик соҳасини ривожлантиришга доир "Доривор ўсимликлар маҳсулотлари таъминотида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси" мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда дориворчилик соҳасига алоқадор вазирлик идора вакиллари ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш борасида амалий ва илмий-педогогик фаолият олиб бораётган олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳодимлари ҳамда фермер ва ўрмон хўжаликлари вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Холбоев доривор ўсимликлар хом ашёси ва ундан ишланган маҳсулотларга бўлган ички ва ташқи бозор талаби, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, дориворчилик соҳасида янги лойиҳалар яратиш, соҳага ноу хауларни олиб кириш ва ўқитишнинг яхлит тизимини яратиш орқали фермерларнинг доривор ўсимликларни танлаш ва етиштириш бўйича саводхонлигини ошириш борасида ўз нутқи билан қатнашди.
Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистонда дориворчилик секторининг ҳозирги ҳолати, доривор ўсимликлар етиштириш, сотиш бозорларини диверсификациялаш, шунингдек, истиқболли доривор ўсимлик экинлари, доривор ўсимликлар селекцияси каби масалаларни муҳокама қилинди.
15.12.2021
15:53