Латвиядаги “Ўзбекистон савдо уйи” орқали Европа Иттифоқи давлатлари бозорларига маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2021 йил 15 декабрь куни Латвиядаги “Ўзбекистон савдо уйи” вакиллари ва маҳаллий экспортёрлар ўртасида онлайн видеомулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Савдо-саноат палатасидан Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов кириш сўз билан очиб бериб, ушбу тадбир маҳаллий экспортёр корхоналар учун Латвия ва Европа Иттифоқи бозорига ўз маҳсулотларини экспорт қилиш учун имконият қулай яратишини, шу билан бирга “GSP+” тизими доирасида тақдим этилган имтиёзларни самарали қўллаш ҳамда мазкур тизим доирасида Европа Иттифоқи бозорида янги ҳамкорлар топиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Онлайн форматда ўтказилган тадбирда 50 дан ортиқ қурилиш материаллари, янги узилган мева-сабзавотлар ва қуруқ мева, озиқ-овқат, чарм пойабзал, турли тўқимачилик маҳсулотлари ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.
Тадбирда Латвияда ташкил этилган Ўзбек савдо уйи орқали миллий маҳсулотларни экспорт қилиш шартлари маҳаллий тадбиркорлар билан атрофлича муҳокама этилди.
15.12.2021
18:07