“Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили асосида ташкил қилинган Тадбиркорлик асослари ўқув курслари давом этмоқда!
Зангиота туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган ишсиз ва уюшмаган ёшларни “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададакор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил қилинган Тадбиркорлик асослари ўқув курсларида ўқитилиб келинётганлиги тўғрисида хабар бериб бормоқдамиз.
Жорий йилнинг 14 декабрь куни “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларининг 14-босқичига старт берилди. Мазкур гуруҳга тумандаги 55 нафар ёшлар жалб қилинган бўлиб, уларга Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази туман бўлинмаси,Ёшлар ишлари агентлиги, тижорат банклари, солиқ, Давлат хизматлари маркази ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар малакали мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича 48 соатга мўлжалланган махсус ўқув режа асосида дарслар ўтиб борилмоқда.
16.12.2021
11:21