Ҳурматли тадбиркорлар!
Маҳаллий маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари бозорига экспортини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари реестрига республикамиздан чорвачилик маҳсулотларини (гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сутдан тайёрланган маҳсулотлар) экспорт қилиш истагидаги тадбиркорлик субъектларини киритиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, ўз чорвачилик маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларга экспорт қилиш истагини билдирган корхоналар иловадаги жадвалга мувофиқ маълумотларни жорий йилнинг 25 декабрига қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон почтасига тақдим этишларини сўраймиз.
22.12.2021
18:53