“Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари мувоффақиятли тугатган ёшларга сертификатлар бериш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорлигида Жиззах вилоятида ташкил этилган “Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар бериш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда доривор ўсимликлар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган тадқиқотчи М.Собирова “Ризобактерияларнинг маҳаллий штаммлари асосида биопрепаратларнинг Артишок (Cynara scolymus L.) иккиламчи метаболитларини оширувчи биотехнологик потенциали” мавзусидаги илмий тадқиқот иши билан яқиндан таништирди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорлигида Жиззах вилояти Политехника институтида ташкил этилган “Доривор ўсимликлар етиштириш ва хом ашёларини тайёрлаш бўйича" ўқув курслари муваффақиятли тамомлаган 12 нафар профессор-ўқитувчилар ва фаол талабалар сертификат билан тақдирланишди.
23.12.2021
18:37