"Тадбиркорлар ва маҳаллий ҳунармандларни халқаро электрон савдо платформаларидан фойдаланиш" бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Бугун, Савдо-саноат палатасида Республика "Ҳунарманд" уюшмаси, Марказий банк ва Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги билан биргаликда "Тадбиркорлар ва маҳаллий ҳунармандларни халқаро электрон савдо платформаларидан фойдаланиш" бўйича амалий билимларини оширишга қаратилган амалий семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг ишида барча ҳудудлардан жами 200 нафардан ортиқ тадбиркор ва ҳунармандлар онлайн ва офлайн форматда иштирок этишди.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар бир қатор тақдимотлар билан таништирилди.
Ҳусусан Савдо-саноат палатаси вакили томонидан тадбиркорлар ва аҳолини замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланишларида ўз билимини ошириш бўйича ишлаб чиқилган educat.uz платформасини қўллаш ҳамда тадбиркорлар ва маҳаллий ҳунармандларни amazon.com электрон платформасидан фойдаланиш тўғрисида тақдимотлар ўтказилди
Бундан ташқари Марказий банк ходими томонидан "Ўзбекистон Республикаси тўлов тизимининг ривожланиши" мавзусида тақдимот ўтказилиб, унда Марказий банкнинг тўлов тизимлари; Масофавий банк хизматлари; Инновацион тўлов воситалари; Истиқболдаги лойиҳалар мавзулари батафсил ёритиб ўтилди.
Мазкур, амалий семинар-тренинг ишлари тизимли равишда ташкил этишда давом эттирилади
23.12.2021
19:52