Туркия билан қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида республикамизга ташриф буюрган Туркиянинг кўчатчилик соҳасида етакчи компанияларидан бири “AVASCO” авиация, мудофаа, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ташкилоти вакили билан учраш ташкил этилди.
Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида мевали дарахтлар кўчатчилигини ташкил этиш, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш, далаларни томчилатиб суғориш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг Туркия компанияларида тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Мулоқот якунида қишлоқ хўжалиги йўналишида икки давлат ҳамкорлигида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди.
10.01.2022
14:48