Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Жорий йилнинг 5-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-77-сон Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор мазмун моҳиятини тушунтириш мақсадида Савдо-саноат палатасининг ҳамда Ҳунарманд уюшмасининг барча ҳудудий бошқармалари билан видеоконференц шаклидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Савдо-саноат палатаси Раиси ўринбосари Ф.Ташпулатов ҳамда Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бошқармаси Б.Хамраев сўзга чиқиб Қарор ижроси юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар хусусида фикр билдирди ҳамда амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар тўғрисида ҳунармандлар ўз таклифларини билдириб ўтди.
Шуни таъкидлаш лозимки, Мазкур Қарорда 2022 йил давомида ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштириш учун дастурлар доирасида 500 миллиард сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Ушбу кредитлар “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 миллион сўмгача ажратилади.
Қарорд белгиланган барча имтиёз ва преференциялар билан ушбу тақдимотда танишишингиз мумкин.
10.01.2022
17:45