Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилоти Глобал мукофотлар дастурини ишга туширмоқда
Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) котибияти томонидан БИМТ Глобал мукофотлар дастурини ишга туширилиши тўғрисида эълон қилинди.
БИМТ Глобал мукофотлар дастурининг асосий мақсади Интеллектуал мулкдан муваффақиятли фойдаланган ҳолда ўз мамлакати ва бошқа мамлакатлар ҳаётини яхшилашга ҳисса қўшган кичик ва ўрта бизнес корхоналарини аниқлаш ва уларнинг ютуқларини мукофотлаш ҳисобланади.
Мукофотлар 2022-йил июль ойида кичик ва ўрта бизнес корхоналарга топширилади. БИМТга аъзо давлатларнинг ҳар биридан ҳар қандай даъвогар корхона 2022-йил 14-мартгача ўзини мукофотга номзодлар қаторига киритиши мумкин.
Баҳолаш мезонлари — Интеллектуал мулкни муваффақиятли тижоратлаштириш, ижобий ижтимоий таъсир, минтақавий ва бошқа хилма-хилликни инобатга олиш орқали ҳисобланади.
Ғолибларнинг биринчи гуруҳи 2022-йил 15-22-июль кунлари БИМТ Ассамблеялари доирасидаги мукофотларни олиш учун Ташкилотга таклиф қилиниши режалаштирилган.
Дастур тўғрисида батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://www.wipo.int/global-awards/en/index.html
14.01.2022
09:51