Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларнинг 2021 йилги фаолияти натижалари таҳлил қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида Cавдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда якунланган 2021 йил давомида Палата томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва 2022 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Ҳусусан муҳокамалар давомида ўтган йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларда Палатага юклатилган вазифалар ижросини амалга ошириш бўйича ташкил қилинган тизмлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов Палата томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритар экан, авваламбор пандемия шароитида бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва яратилган мустаҳкам ҳуқуқий база натижасида ўтган йил давомида 105,0 мингга яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинганлиги юқорида таъкидланган фикрнинг далили сифатида намоён бўлади.
Шу ўринда якунланган йилда диққатга сазовор бўлган бир қатор натижаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мамлакат тарихида илк бор Савдо-саноат палатасининг фаол иштирокида Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти” ташкил қилинди. Эътиборли жиҳати мазкур мулоқотда 12 мингдан зиёд тадбиркорлар иштирок Хусусан, “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, 20 август “Тадбиркорлар куни” этиб белгиланди. Шу билан бирга тадбиркорларимиз учун бир неча йиллардан бери қийинчилик туғдириб келаётган форс-мажор ҳолатларини белгилаш масаласи ҳам, Олий мажлис қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиб, Палатага форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ваколатини бериш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Шу билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасидаги вазифалар ва ваколатлардан келиб чиқиб тизмли фаолият олиб борилди.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ёшлар 1+1” ташаббусини амалга ошириш борасида 136 мингга яқин ёшлар бизнесга ўқитилди, 104,7 минг нафари курсларни мувафаққиятли тамомлаб махсус сертификат олган бўлса, 88,5 минг нафарига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилди.
Шунингдек “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” лойиҳаси бўйича ёшлар бандлигини таъминлаш доирасида 92 мингдан ортиқ тадбиркор ва ҳунармандларга 472,4 минг нафар ёшлар бириктирилди.
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам тизмли ишлар амалга оширилиб, судларга 354 мингдан ортиқ, умумий қиймати 30 трлн. сўмга яқин даъво аризалари киритилди. Мазкур кўрсатгич 2020 йилга нисбатан 3 баробарга кўп.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, мазкур йўналишда амалдаги Йўриқнома талабларига етарлича риоя қилинмаганлиги ва шошмашошарликка йўл қўйилганлиги натижасида асосан Жиззах, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармаларида паст кўрсаткичлар қайд этилган.
Шунингдек йиғилиш давомида Палатанинг асосий вазифалари бўлган йўналишларда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хатоликлар танқидий кўриб чиқилиб, ҳудудларга тегишли вазифлалар белгилаб берилди.
Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов йиғилиш қатнашчиларига ўтган йил давомида эришилган натижаларга қўшган ҳиссалари учун ўз миннатдорчилигини билдриб, 2022 йилда Палата олдида турган устувор вазифаларни белгилаш бўйича таклифларни эълон қилди.
Ҳусусан 2022 йил давомида Палата фаолиятида кадрлар тизимини тўғри йўлга қўйишга эътибор қаратилади. Таъкидлаш лозимки Палата тизимида самарали фаолият юритиб келган 121 нафар ходим ҳоким ёрдамчилари лавозимига ўтказилган.
Шунингдек тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш масаласи ҳам устувор вазифалардан бири сифатида белгиланиб, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир қиладиган масалаларга доир номатив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни экспертизадан ўтказиш жараёнларига тадбиркорлар жалб этилади ва Эксперт кенгашлари роли кучайтирилади.
Шу билан бирга аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш,ташқи иқтисодий фаолият ва ҳалқаро ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш, ҳунармандчилик соҳасини янада қўллаб қувватлаш юзасидан устувор вазифалар белгиланди.
17.01.2022
12:10