“Кооперацияларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили сифатида” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
USAIDнинг Ўзбекистонда ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда 2022-йилнинг 14-январ куни “Кооперацияларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омили сифатида” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Офлайн ва онлайн (зоом видеоконференсия тизими орқали) ўтказилган конференсияда 100 га яқин киши иштирок этди.
Конференцияда ушбу соҳадаги халқаро ва миллий экспертлар, жумладан, Халқаро кооператив алянс ва бошқа халқаро кооператив ташкилотлардан нуфузли халқаро экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа идоралар вакиллари, олимлар, амалиётчи ҳуқуқшунослар ўз ма’рузалари билан иштирок этдилар.
Хусусан, халқаро экспертлардан Ҳаген Ҳенрй ўз ма’рузасида кооперацияларни ривожлантиришнинг илғор халқаро тенденсиялари, кооператив тамойилларнинг моҳияти ва қонунчиликдаги аҳамиятига, Сантош Кумар кооперативлар ва уларни рағбатлантирувчи механизмларга, Ифигенеиа Доувитса кооперативларда фойда ва зарарни қоплашда а’золарнинг иқтисодий иштироки ва ҳиссаси ҳамда мазкур соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Конференция давомида Савдо-саноат палатаси вакили ҳам сўзга чиқиб, Республикамизда кичик бизнес иштирокида тармоқлараро саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятлари мавзусида тақдимот қилди.
Тақдимот давомида йўлга қўйилган саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси портали ҳамда тадбиркорлар усун яратилган ққулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
17.01.2022
15:26