Водийда каврак кооперацияси ташкил этилмоқда
Савдо-саноат палатаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Шифобахш” илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда “Voqea 56” МЧЖ билан ҳамкорликда Фарғона водийсида каврак доривор ўсимлигининг йирик плантациясини яратиш ҳамда дориворчилик кооперациясини ташкил этиш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда каврак плантацияларини ташкил этиш ҳамда дориворчилик кооперацияларини ташкил этиш ва шу билан биргаликда соҳада фаолият юритаётган мутахассисларнинг ҳорижий давлатларда малака ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Мулоқот якунида юқоридаги вазифаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда “Voqea 56” МЧЖ Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Арсив мавзесида 14 гектар ва Найман МФЙ ҳудудида 16 гектар суғорилмайдиган лалмикор ерда коврак плантацияси ташкил этилди. Маҳаллий ахолининг 137 та оиласига 10 сотихдан плантациялар ижара шартнома асосида кооперация усулида тарқатилиб, янги иш ўринлари яратилди.
19.01.2022
11:15