Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2021 фаолияти натижалари қандай бўлди?
Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати ҳар йилги анъанасига мувофиқ эътиборингизга Палатанинг ўтган бир йил давомида амалга оширган ишлари ҳамда йил якунлари эришилган натижалар ва рақамларни ҳавола этади.
2021 йил давомида Савдо-саноат палатаси томонидан Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш соҳасида амалга оширган ишлари ва йил якунидаги кўрсаткичлар ҳақида тўхталиб ўтамиз
Аҳолини тадбиркорликка жалб этиш чора-тадбирлари амалга оширилиб, 2021 йил мобайнида 104 920 та янги кичик бизнес субъектлари субъектлари ташкил қилинди.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ёритиш бўйича 122 та инфографик тақдимотлар чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда жойларда маҳаллабай комплекс ўрганишларни ташкил этиш бўйича Палатага берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 9 та услубий қўлланма ишлаб чиқилиб туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда унинг иқтисодий комплекс вакилларига етказилди.
Тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича ҳисобот даврида 43 та дастурлар ишлаб чиқилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳунармандчиликни ривожлантириш тўғрисидаги Фармон ва Қарорлари асосида “Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурлари” доирасида жами 3 798 та ҳунармандчилик лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратилди.
“Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастурлари”ни кредитлаш ва Ҳунармандчилик марказларини ташкил этилиши натижасида 2021 йилда 64 206 нафар иш ўринлари яратилди (шундан 12 092 нафар уста, 52 114 нафар шогирдлар).
20.01.2022
10:34