Дарахтларни кесилишига оид мораторий талабларини бузганликлари учун жарималар миқдори оширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш. Дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони имзоланди.
Фармонга кўра, бутун мамлакат миқиёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси тадбиқ этилди, унга кўра:
дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим ва бошқа хусусиятларини аниқлашга қаратилган тадқиқот ва таҳлилларни амалга ошириш ҳамда бунинг натижасида ҳудудлар кесимида республика харитасини ишлаб чиқиш;
кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш;
ҳудудларда “яшил боғлар” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо этиш;
дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш;
ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шасхларни белгилаш, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий этиш;
дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди.
Мораторий даврида амалдаги чеклов ва мажбуриятлар билан бирга қўшимча равишда ҳуқуқбузарларга
- мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга;
- дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари 2 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги даражаси бир поғона пасайтирилади.
Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 квадрат мертдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилишни назарда тутувчи кўрсатмаларни ўз ичига олган хукумат фармойишлари, баённомалар, ёзма топшириқлар, идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кўрсатмалари ва қарорларини қабул қилиш қатъиян таъқиқланади.
2022 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидаги тартиб:
дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
фотосурат ва видеоёзувларни юборгна шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланилади;
ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича фотсурат, видеоёзув ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди;
рағбатланитириш маблағлари ундириладиган жарималарнинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан қоплаб берилади.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар “102” тезкор қисқа рақами ёки “Эконазорат” ахборот тизими орқали қабул қилинади.
Давлат экология қўмитаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар “Яшил макон” платформаси ишга туширилади, унда қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
мавжуд дарахтлар сони, тури ва жойлашуви, шаҳарларнинг кўкаламзорлаштирилганлик даражаси;
аниқ ҳудуд (туман (шаҳар), маҳалла ва ер участкаси) кесимида аҳолининг шахсий ташаббуси асосида дарахтлар экилиши мумкин бўлган манзиллар ва дарахтларнинг турлари;
аниқ ҳудуд ва ҳар бир дарахт кесимида дарахтларни кесиш, шу жумладан санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар;
аниқ ҳудуд ва ҳар бир дарахт кесимида дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ва кўчириш бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва улар бўйича кўрилган чоралар.
Мазкур фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:
2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “яшил боғлар”ни барпо этиш дастури;
2022-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда янги ҳамда маданият ва истироҳат боғлари негизида ташкил этилаётган “яшил жамоат парклари” рўйҳатлари.
2022 йил 1 мартдан бошлаб дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача миқдордаги маблағлар ажратилади.
2022 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги тартиб:
республиканинг барча ҳудудларидаги ва ҳар қандай турдаги дарахтларнинг ҳисобини юритиш ҳамда уларни бириктириш учун “Дарахтлар реестри” тизими жорий этилади;
юридик шахслар аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарага олувчилар ўзига бириктирилган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш учун масъул ҳисобланади;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи томонидан туташ ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда унга бириктириладиган барча дарахтлар бўйича “Дарахтлар реестри”дан ягона кўчирма берилади;
бириктирилган дарахтлар бўйича “Дарахтлар реестри”дан кўчирма мазкур дарахтлар ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни келтириб чиқармайди.
Мазкур Фармонга мувофиқ, кўкаламзорлаштириш объектлари мавжуд бўлган истироҳат боғлари, парклар ва тематик хиёбонларга ҳамда уларни ишончли бошқарув ва ижарага олган, инвестицион мажбуриятларни белгиланган муддатларда амалга ошириб бораётган ва солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тадбиркорларга нисбатан ушбу фаолият тури бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича имтиёзлар берилди.
Шунингдек, фармон билан Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш дастури тасдиқланди.
20.01.2022
10:38