Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Қорақалпоғистон Республикасига борди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов жорий йилнинг 20 январь куни ўрганиш ишларини олиб бориш ҳамда ўтган йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига борди.
Ташрифнинг илк соатлари Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси биносида иқтисодий комплекс идоралари вакиллари иштирокида Давлат раҳбари томонидан тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг ижросига бағишланган муҳокамалар билан бошланди.
Мазкур учрашувда Палата раиси А.Икрамов билан ҳамроҳликда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг биринчи ўринбосари Н.Ерлипесов ҳамда Палатанинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Жолдасов иштирок этди. Йиғилиш давомида Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалаларда ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар ва шундан келиб чиқиб 2022 йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Қорақалпоғистон Республикасига ташрифнинг навбатдаги манзили Нукус шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар бўлди. Корхоналар билан танишиш жараёнида жойларда ишлаётган ногиронлиги бор шахслар билан суҳбат ўтказилиб, корхоналардаги шарт-шароитларни янада яхшлаш борасида тавсиялар берилди.
Шу билан бир қаторда Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида тузилган тезкор штаб фаолияти ҳам ўрганилди. Штаб фаоляитининг самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Савдо-саноат палатаси ҳудудларга ташрифларни давом эттиради. Навбатдаги манзил Хоразм вилояти.
20.01.2022
14:18