Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Хоразм вилоятида бўлди
Аввал хабар берганимиздек, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамовнинг ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида ташриф буюрган навбатдаги манзили Хоразм вилояти бўлди.
Хоразмга ташрифда ҳам кўтарилган асосий масалалар ўтган йилда амалга оширилган ишлар натижадорлиги билан танишиш ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш бўлди.
Иқтисодий комплекс идоралари вакиллари ва мутасаддилар иштирокида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг ижросига бағишланган ҳисоботлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Хоразм вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолияти, у ерда ишлаётган ногиронлиги бор шахслар учун яратилагн шарт-шароитларни янада яхшлаш борасида бир қатор таклифлар баён қилинди.
Шу билан бир қаторда Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш бўйича Хоразм вилоятида тузилган тезкор штаб фаолияти ҳам ўрганилиб, штабнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
21.01.2022
13:43