Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар бўйича тадбиркорлар билан давра суҳбати
Жорий йилнинг 21 январь куни Савдо-саноат палатаси биносида тадбиркорлар, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан тадбиркорларни солиққа тортиш тартибига киритилган ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар бериш мақсадида тадбиркорлар, солиқ маслаҳатчилари, масъул давлат ташкилотлари ва Бизнес омбудсман вакиллари ҳамда бошқа мутахассислар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида мол-мулк солиғини ҳисоблашда жорий этилган минимал қийматлар, “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизими, маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди (МХИК), солиқ тўловчининг жойлашган жойи ва ходимларига қўйилаётган талаблар, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва амал қилишини тугатишда таҳлика-таҳлил дастури қўлланилиши каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур масалалар бўйича Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси вакиллари батафсил тушунтиришлар бериб, янгиликларни амалиётда жорий этиш тартиблари ҳамда тадбиркорларни қизиқтирган масалалар юзасидан маълумотлар беришди.
Савдо-саноат палатаси конструктив мулоқот учун тадбиркорлар, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига миннатдорчилик билдиради.
21.01.2022
17:47