Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ҳиндистондан таклиф келиб тушган бўлиб, унга кўра Ҳиндистонга COVID-19ни даволаш учун дори воситаларини (Молнупиравив капсула 200мг, API фаол фармацевтик ингридиентлар Молнупиравив капсула 200мг) етказиб бериш бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан хамкорлик алоқаларини ўрнатиш сўралган.
Шу муносабат билан ушбу масалада ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз таклифларини Палатанинг expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
21.01.2022
18:28