ССП Раиси, Ногиронлиги булган шахслар ишлари буйича идоралараро кенгаш раиси А.Икрамов бошчилигида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, уларнинг бандлигига кумаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид кушимча чора-тадбирлар туғрисида” 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон Қарори ижросини самарали ташкил этиш мақсадида идоралараро кенгаш ташкил қилинган. Мазкур кенгаш раиси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов зиммасига юқлатилган.
Қарорда белгиланган вазифалар ижросини тизмли ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида жорий йилнинг 22 январь куни Идоралараро кенгаш раиси А.Икрамов раҳбарлигида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Кун тартибидан куйидаги масалалар ўрин олди;
1.Ногиронлиги бўлган шахсларни хатловдан ўтказиш бўйича кўрилаётган чоралар натижалари, бу борада жойлардаги масъуллар ёндашув ҳолати
2.Хатлов бўйича тузилган ҳудудий тезкор штаблар ва хатлов гуруҳлари рахбарларининг хисоботи.
Мазкур йиғилишда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мутасадди вакиллар билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи иштирок этди.
22.01.2022
11:40