ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
ЯПОНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА 2022 ЙИЛ 17 ЯНВАРЬ – 4 МАРТ КУНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН CAVEX II МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ВИРТУАЛ КЎРГАЗМАСИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!
Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Япониянинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан ҳамкорлик ташкилоти “РОТОБО” томонидан 2022 йил 17 январь – 4 март кунлари Марказий Осиё Виртуал ЭКСПО кўргазмаси CAVEX II ташкил этилмоқда.
CAVEX II виртуал кўргазмадан кўзланган асосий мақсад Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда бизнесни ривожлантиришда Япония ва Марказий Осиё давлатлари ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан иборатдир.
Мазкур тадбир доирасида тадбиркорлар учун онлайн форматда виртуал кўргазма, инвестицион вебинарлар, виртуал турлар ҳамда онлайн В2В мулоқотлар ташкил этилади.
Виртуал кўргазмани 2022 йил 24 январь куни очилиши режалаштирилган. Ушбу кўргазмада Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон давлатлари ҳам иштирок этади.
Япония ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектларини мазкур тадбирга таклиф этамиз.
Виртуал кўргазмада қатнашиш учун қўйидаги ҳавола орқали рўйҳатдан ўтинг : https://www.cavex2.rotobo.or.jp
22.01.2022
14:35