• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сонли Қарори имзоланди.

    2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

    а)лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади;

    б) имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкасида:

    • оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига – 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
    • чорваличилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
    • боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун –
      3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
    • “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва ҳомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, “уста-шогирд” мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун – 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади;

    в) кредитлар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган қарз олувчига берадиган тавсияси асосида ажратилади;

    г) чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар устувор равишда камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;

    д) “етакчи” тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларини тўлдиришга кредитлар ажратилади.

    “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ
    2022 йил 1 мартдан бошлаб дастурлар бўйича кредитларнинг тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини ягона электрон платформаси орқали ажратиш таъминланади.

    Кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида Ягона электрон платформа орқали маълумот бериб борилади.

    Кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади.

    Кредит олиш учун аризалар масофадан қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тақдим этилади.

    Ягона электрон платформа орқали аҳолига ўзини-ўзи банд қилиш учун кредитлар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра, автоматлаштирилган ҳолда ажратилади.

    Ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида амалга оширилади.

    Ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар етказиб берувчи ташкилотлар томонидан “маркетплейс” тизимида эркин жойлаштирилади.

    Кредитлар қарз олувчига у томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот етказиб берилганидан ва қарз олувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, қарз олувчи идентификациялаш орқали таъминотчига ўтказиб берилади.

    Ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича сектор раҳбарлари ва тижорат банклари билан биргаликда тегишли чораларни кўради.

    2022 йил 1 февралга қадар Ягона электрон платформа Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.

    Дастурлар доирасида кредитлар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга ажратилади.

    “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга кредит ажратилиши уларни ушбу рўйҳатдан чиқариш учун асос ҳисобланмайди ва фуқаролар мазкур дафтарлардан ҳоким ёрдамчиси, туман давлат солиқ инспекцияси ва тегишли сектор раҳбарлари томонидан фуқаронинг унга ажратилган кредит ҳисобига амалга оширган фаолиятидан доимий ва барқарор даромад манбаини шакллантирганини ўрганиш орқали бериладиган тавсия асосида чиқарилади.

    ССП Ахборот-хизмати

    24.01.2022

    09:18

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06