• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 42 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг “Давлат харидларининг электрон тизими операторларини ҳамда уларнинг давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишга тааллуқли фаолияти, шунингдек махсус ахборот портали фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Буйруғи (ID-55768) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 1-иловаси 3-бандида операторларга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда.

    Хусусан, оператор устав жамғармаси уч миллиард сўмдан кам бўлмаслиги, ходимларнинг сони камида ўттиз нафар бўлиши, шу жумладан камида ўн нафар электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида малакали ходимлар мавжудлиги ҳамда Call-марказ мавжудлиги талабларини белгилаш таклиф этилмоқда.

    Таъкидлаш лозимки, мазкур талаблар янги бўлиб, амалдаги тартибда назарда тутилмаган.

    Бироқ, лойиҳа муаллифи томонидан мазкур янги талаблар асослантирилмаган.

    Хусусан, бундай ўзгартиришларга зарурият ҳамда амалдаги тартиб натижасида вужудга келаётган муаммолар таҳлили, шунингдек хорижий тажриба келтирилмаган.

    Бунда, бу каби янги талабларни мавжуд тартибни чуқур таҳлил қилмасдан жорий этиш амалиётда кутилган натижаларни бермасдан аксинча салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

    Кўриниб турибдики, амалдаги талаблардан оғирроқ шартлар қўйилмоқда. Бу ўз-ўзидан фаолият юритиш муҳитини оғирлаштиради. Шу боис, бундай жиддий ўзгаришларни фақатгина зарурият борлиги исботлангандан кейин киритилиши мумкин.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1-иловаси 3-банди учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошиларининг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

    2.Лойиҳа 1-иловаси 4-бандига кўра, “Молия вазирлиги оператор функциясини бажаришни истаган юридик шахсдан (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб қўшимча маълумотларни сўрашга ҳақли”.

    Таъкидлаш лозимки,  таклиф этилаётган таҳрир амалда Вазирлик томонидан аризачидан ортиқча ва асоссиз маълумот ва ҳужжатларнинг талаб қилиниши ҳолатларига сабаб бўлади.

    Бу эса, ўз навбатида, суиистеъмоллик ва коррупция, шунингдек аризани қаноатлантиришни асоссиз рад этиш ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳада аризачидан талаб қилинадиган ҳужжат ва маълумотларнинг аниқ тугал рўйҳатини кўрсатиб ўтиш лозим.

    3.Лойиҳа 1-иловаси 7-бандига кўра, “Оператор ўзининг электрон тизимини ишлаб чиқувчиси бўлиши шарт”.

    Мазкур Хулосанинг 1-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1-иловаси 7-бандининг мақсадга мувофиқлиги масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

    4.Лойиҳа 1-иловаси 9-банди биринчи хатбошисига кўра, “Молия вазирлиги ариза олингандан бошлаб уч ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганади”.

    Эътироф этиш жоизки, аризалар уч ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланмоқда.

    Бироқ, замон шиддат билан ривожланаётган ҳозирги шароитда бу каби узоқ муддатнинг белгиланиши тадбиркорларнинг ортиқча вақт сарфлашига сабаб бўлиши мумкин.

    Хусусан, амалдаги тартибга кўра, Молия вазирлиги ариза олингандан бошлаб бир ой муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомда ўрнатилган талабларга мувофиқлигини ўрганиши белгиланган.

    Бироқ, лойиҳа муаллифи томонидан аризани кўриб чиқиш муддатини бу шаклда узайтирилиши асослантирилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада ариза бир ой муддатда кўриб чиқилишини белгилаб қўйиш лозим.

    5.Лойиҳа 1-иловаси 9-банди учинчи хатбошисига кўра, “Молия вазирлиги аризачини давлат харидларини электрон тизимини ишга тушуриши бўйича қонунчиликка мувофиқ қўшимча маълумотларни ва тегишли идораларнинг ҳулосаларини олишга ҳақли.”.

    Мазкур Хулосанинг 2-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1-иловаси 9-банди учинчи хатбошисидан “қўшимча маълумотларни ва” сўзларини чиқариб ташлаш лозим.

    6.Лойиҳа 1-иловаси 10-бандига кўра:

    “Ўрганиш натижалари бўйича Молия вазирлиги қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: аризани қаноатлантириш ва оператор функцияларини аризачига юклаш ҳақида; аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида”.

    Бироқ, таъкидлаш жоизки, лойиҳада аризани қаноатлантиришни рад этиш асослари кўрсатиб ўтилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, суиистеъмоллик ва коррупция, шунингдек аризани қаноатлантиришни асоссиз рад этиш ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳада аризани қаноатлантиришни рад этишнинг аниқ асосларини кўрсатиб ўтиш лозим.

    7.Лойиҳа 1-иловаси 13-бандига кўра:

    “Молия вазирлиги қарори билан, оператор қуйидаги ҳолларда ўз функцияларини бажаришидан четлаштирилиши мумкин: у томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари жиддий бузилганда; унга нисбатан банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилганда; мазкур бобни 1-параграфМолия вазирлигининг талабларини асоссиз равишда бажармаганда”.

    Шуни инобатга олиш лозимки, “қонунчилик ҳужжатлари жиддий бузиш” ҳамда “асоссиз равишда бажармаслик” каби тушунчалар кенг маъно ифода этиб, уларнинг аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланмаган.

    Яъни, ушбу тушунчаларни кенг талқин қилиш мумкин.

    Бунда, юқоридагиларни операторнинг ўз функцияларини бажаришидан четлаштирилиши мумкин бўлган ҳолатлар сифатида белгиланиши операторлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

    Шунингдек, таклиф этилаётган тартиб амалда суиистеъмоллик ва коррупция, шунингдек операторнинг ўз функцияларини бажаришидан асоссиз четлаштирилиши ҳолатларига шароит яратиб бериши мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳа 1-иловаси 13-бандини мазмунан қайта кўриб чиқиш ҳамда лойиҳада операторнинг ўз функцияларини бажаришидан четлаштиш асосларини аниқ кўрсатиб ўтиш лозим.

    ССП Ахборот-хизмати

    24.01.2022

    10:16

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06